Туман ҳокими иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

    Бугун Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги 45-сессияси бўлиб ўтди Унда туман ҳокими Бобоназаров Баҳодир Қодировичнинг “Тойлоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021-йилда амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2022-йилги вазифалар юзасидан туман аҳолисига мурожаати” тингланди.

 Сессиядан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун туман ҳокими иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишмоқда.
    Матбуот анжумани туман ҳокимлигининг  Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилди: https://www.facebook.com/Toyloqhokimligi/

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди