Аҳоли билан юзма-юз мулоқот

   Бугун  туман Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг фуқарорлар учун навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.  Унда туман ҳокими Б. Бобоназаров, туман адлия бўлими бошлиғи А. Ғафоров, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Б. Хушназаров, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.
    Қабулда фуқаролардан уй-жой, иш билан таъминлаш, тиббий ва моддий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
  Жумладан, Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Т. Муҳаммадиев қизининг бандлигини таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Фуқаронинг истаги инобатга олиниб, унинг қизига деҳқончилик қилиб, даромад топиши учун 20 сотих ер бериладиган бўлди. Шунингдек, М. Рашидованинг ўғли учун эшитиш аппарати Г. Сувонқулованинг турмуш ўртоғига эса ногиронлик аравачаси бериладиган бўлди.  
   Ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди