Далаларга 400 тоннадан ортиқ маҳаллий ўғит олиб чиқилди

   Ғалла парвариши ва унинг ҳосилдорлигини оширишда маҳаллий ўғитнинг ўрни беқиёс. Шу боисдан ҳозир қиш фасли бўлишига қарамай фермер даласида иш қизғин.Миришкор деҳқонлар ғалла экилган майдонларга маҳаллий ўғит чиқариш билан банд.
  Тойлоқ туманида 2022 йил ғалла ҳосили учун 4375 гектар майдоннинг ҳар гектарига 3 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариш кўзда тутилган. Шу муносабат билан туманнинг қишлоқ хўжалиги бўлими, туман агроинспекцияси, ғаллачилик кластери ва туман ветеринария бўлимлари билан ҳамкорликда ҳар бир хўжаликлар, фермерлар билан маҳаллий ўғитнинг фойдали тарафлари тўғрисида тарғибот тадбирлари ҳамда семинарлар ўтказилмоқда. Мазкур семинарларда ИИВ Бошқарув аппарати етакчи мутахассиси, майор Абдулло Саттаров иштирок этмоқда.

    Бу борада кенг кўламли ҳашарлар уюштирилиб, айни пайтга қадар далаларга 400 тоннадан ортиқ маҳаллий ўғит олиб чиқилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди