2022-2026 йилларда режалаштирилган асосий вазифалар ва мақсадли параметрлар

    Бунда:

   Туманни 2022-2026 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қўйидаги асосий соҳаларга катта эътибор қаратилади.

   Биринчидан, иқтисодиёт йўналишларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини кредитлашни янада кенгайтириш, молиявий хизматлар ҳажмини унинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтиришни амалга ошириш;

  Иккинчидан, экспорт таркиби ва географиясини диверсификация қилиш, туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш;

Учинчидан, саноатнинг етакчи тармоқларини жадал ривожлантириш, бунда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари самарадорлигини ошириш, минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалик хомашёсини чуқур қайта ишлаш, янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;

  Тўрчинчидан, қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни жорий этиш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиорация ва ирригация тармоқлари фаолиятини яхшилаш;

Бешинчидан, хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида хизматлар улушини муттасил ошириб бориш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, замонавий хизмат турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш;

Олтинчидан, туризм индустриясини жадал ривожлантириш, тарихий обида ва қадамжоларни реставрация қилиш ва ободонлаштириш, туристик маршрут ва оқимларни кенгайтириш ҳисобига хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш;

Еттинчидан, туманни комплекс ва мутаносиб равишда ривожлантириш орқали, инвестиция муҳитини яхшилаш, хорижий сармояларни фаол жалб этиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш, қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш;

Саккизинчидан, ижтимоий соҳада аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан улар учун арзон уй-жойлар барпо этиш, хусусий тиббиёт муассасаларини барпо этиш орқали соғлиқни сақлаш тизимида рақобат ва самарадорликни ошириш;

Тўққизинчидан, туман маркази ва маҳаллаларни замонавий архитектура талаблари асосида қиёфасини ўзгартириш, бунда кўп қаватли уй-жойлар, маданият, спорт, тиббиёт, мактаб ва мактабгача таълим муассалари, истироҳат боғлари, маиший хизмат кўрсатиш комплексларини ташкил этиш;

Ўнинчидан, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш билан узвий боғлиқ ҳолда олдиндан барпо этиш ва модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга устувор аҳамият берилади.

Тойлоқ туманида 2022-2026 йилларда умумий қиймати 4 трлн. 441 млрд. 700 млн. сўмлик 705 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 6 738 та янги иш ўринлари яратилади.

Шундан, 2022 йилда умумий қиймати 1 трлн. 79,8 млрд. сўмлик 92 та лойиҳалар амалга ошрилиши натижасида 1 321 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди