Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди томонидан 2021 йил 3-чорагида жами 123 шахсга нисбатан 107 та жиноят иши  мазмунан кўриб тамомланган

   Шундан 81 шахсга нисбатан 66 та жиноят иши бўйича айблов ҳукм чиқарилган, 42 нафар шахсга нисбатан 41 та жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

   2021 йил 3-чорагида айблов ҳукми чиқарилган 81 нафар шахсдан 27 нафарига нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 22 нафарига нисбатан озодликни чеклаш жазоси, 29 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 3 нафар шахсга нисбатан жарима жазоси тайинланган.

   Айблов ҳукми чиқарилган жиноят ишлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси қўлланилган 17 нафар шахсга нисбатан 17 та жиноят иши, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилган 26 нафар шахсга нисбатан 20 та жиноят иши мавжуд.

  2021 йил 3-чорак давомида кўрилган ишлардан 5 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган ҳамда 7 нафар шахс суд залидан қамоққа олинган. 42 нафар шахсга нисбатан 41 та жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66/1-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги туфайли тугатилган.

  Таҳлил қилинаётган даврда мазмунан кўрилган 107 та жиноят ишлари бўйича 123 нафар шахслардан 5 нафари аёл, 2 нафари вояга етмаган ва 3 нафари  60 ёшдан ошган шахсларни ташкил этган.

   Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди томонидан кўриб тамомланиб, ижро қилиш учун тегишлилиги бўйича мажбурий ижро бюроси бўлимларига жами 357.543.471 сўмлик 54 та ижро ҳужжати юборилган бўлиб, шу кунга қадар 78 315878 сўмлик 25 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, бу жами ижрога қаратган ижро варақаларнинг 21,9 фоизини ташкил қилади. 154.376.441 сўмлик 28 та ижро ҳужжатлари қолдиқда қолмоқда.

  Шунинигдек 2021 йил 3-чорагида жами 1394 шахсга нисбатан 1022 та маъмурий иши мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, шундан 734 шахсга нисбатан 634 та маъмурий жазо қўлланилган, 660 шахсга нисбатан 388 та маъмурий иши ҳаракатдан тугатилган.

  2021 йил 3-чорагида маъмурий жазо қўлланилган 734 нафар шахсдан 634 нафарига нисбатан жарима жазоси, 2 нафар шахсга нисбатан махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси, 98 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

   Кўрилган ишлардан 660 нафар шахсга нисбатан 388 та маъмурий ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 370 нафар шахсга нисбатан 140 та маъмурий иши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддасига асосан, 5 нафар шахсга нисбатан 2 та маъмурий иши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан, 54 нафар шахсга нисбатан 15 та маъмурий иши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 7-бандига асосан, 3 нафар шахсга нисбатан 3 та маъмурий иши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси10-бандига асосан ва 228 нафар шахсга нисбатан 228 та маъмурий иши Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан тугатилган.

   Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди томонидан кўриб тамомланиб, ижро қилиш учун тегишлилиги бўйича мажбурий ижро бюроси бўлимларига жами 330.840.877 сўмлик 171 та ижро ҳужжати юборилган бўлиб, шу кунга қадар 186.273.615 сўмлик 91 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, бу жами ижрога қаратган ижро варақаларнинг 56,3 фоизини ташкил қилади. 144.567.262 сўмлик 80 та ижро ҳужжатлари қолдиқда қолмоқда. 

   Жиноятларни содир этилиши тумандаги МФЙ ҳудудларига тақсимланганда “Хўжаюз”, “Боғизағон”, “Чароғбон” ва “Тепақишлоқ” МФЙларга 2 тадан, “Галаботир”, “Маданият”, “Ястепа”, “Сарибозор” ва “Нурафшон” МФЙларга 1 тадан тўғри келади.

    Туман судида кўрилган ишлар ва туман ИИБ томонидан берилган маълумотлар таҳлил қилинганида “Хўжаюз”, “Боғизағон”, “Чароғбон”, “Тепақишлоқ”, “Галаботир”, “Маданият”, “Ястепа”, “Сарибозор” “Нурафшон” МФЙларда жиноятчилик ошганлиги кўринади.

   Жумладан, “Сарибозор” ва “Нурафшон” МФЙларда фирибгарлик, “Хўжаюз”, “Янги хаёт” ва “Хончорбоғ” МФЙларда соғлиққа қарши жиноятлар ва “Боғизоғон”, “Маданият” ва “Тепақишлоқ” МФЙларда транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши ошган.

  Туман суди томонидан 2021 йил 3-чорак давомида кўрилган 107 та жиноят ишларининг 42 таси сайёр суд мажлисларида кўрилган бўлиб, сайёр суд мажлисларида кўрилган ишлар умумий кўрилган ишларнинг 39,2 фоизини ташкил этади.

   Жиноят ишлари судга келиб тушган кундан бошлаб, қонунда белгиланган муддатда мазмунан кўрилган, ишни муддатини ўтказиб кўриш ҳолатлари эса мавжуд эмас.

   Шунингдек, туман судининг йиллик иш режасида кўрсатилган тарғибот – ташвиқот ишлари текширилганда, 63 та оммавий ахборот воситалари орқали чиқиш қилинган бўлиб, 8 та чиқиш телевидена орқали 5 та чиқиш радио орқали, 12 та чиқиш газеталар орқали ва қолган 38 та чиқиш веб-сайтлар орқали амалга оширилган, шунингдек 32 та давра суҳбатлари ўтказилган бўлиб, 31 та давра суҳбати маҳалла фуқаролар йиғини биноларда ва 1 та давра суҳбати ўқув муассасаларида ўтказилган.

  Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар суд идораларига янада катта масъулият юклаб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини оширишга хизмат қилади.

    Жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича келгусида бир қатор вазифалар белгилаб олиб, ошган жиноят турлари бўйича мақсадли йўл  хариталари ва бошқа  чора тадбирлар белгилаб, фуқароларни ҳуқуқий онгини ошириш бўйича жойларда профилактик суҳбатлар олиб бориш, сайёр суд мажлисларини кўпайтириш, бу борада маҳалла фуқаролар йиғини билан судларни ҳамкорлигини кучайтириш, то маънода судни адолат қўрғонига айлантириб, суд идораларига ҳалқни ишончини ошириш лозим бўлади

М.Эргашев, 

жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг раиси.                                                                                 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди