Тойлоқда "Обод қишлоқ" давлат дастури ижроси қандай бажариляпти?


 

   Бугун Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров иштирокидаги навбатдаги матбуот анжумани “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” давлат дастури ижросига бағишланди.  Оммавий ахборот воситалари ходимлари, депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда дастур доирасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди.

   Таъкидландики,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра Тойлоқ туманида иккита - Навзандак ҳамда Ястепа қишлоқлари танлаб олинган.

Ястепа МФЙда  703 та хонадон, 1075 та оила ва 4278 та аҳоли, Навзандак МФЙда эса 573 та хонадон,  822 та оила ва 3454 та аҳоли истиқомат қилади. 

    2021 йилда тумандаги  2 та қишлоқнинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 27,45 млрд сўмлик ишлар бажарилиши кўзда тутилган. Жумладан республика бюджетидан – 10,57 млрд сўм (38,5 фоиз), маҳаллий бюджетдан – 9,9 млрд сўм (36,1 фоиз),  тармоқ корхоналари ҳисобидан – 0,86 млрд сўм (3,6 фоиз), аҳоли ва тадбиркорлар ҳисобидан – 6,0 млрд сўм (21,8 фоиз).

   Шунга кўра Навзандак маҳалласининг ички йўлларини яхшилаш доирасида жами 8,0 км йўллар, жумладан, 3,0 км йўлга асфальтбетон ва 5,0 км тупроқ йўлга шағал ётқизиш белгиланган, ҳозирги кунда 3,17 км асфальт ва 10,0 км шағал йўллар таъмирланди.

    Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 1 та қишлоқда жами 8,0 км тармоқ тортиш белгиланган, ҳозирги кунда 9,54 км тармоқ тортилган бўлиб, бу борадаги ишлар давом этмоқда.

    Электр таъминотини яхшилаш бўйича маҳаллада 1 та янги трансформатор ўрнатилди, 1,405 км тармоқ тортилди, 56 та бетон устун ўрнатилди, 1,1 км алоқа тармоғи тортилди.

      Дастур доирасида Навзандак маҳалласида қиймати 2 млрд 634 млн.сўм бўлган 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда. Шунингдек, 27-мактаб учун қўшимча 240 ўринли ўқув биноси, мажлислар зали ва спорт зал қурилиш ишлари давом этмоқда.

     Навзандак қишлоқ врачлик пунктининг янги биноси пудратчи “Абдуллаев Муҳаммад Амин” МЧЖ томонидан қурилмоқда. Қурилиш ишлари учун 878,5 млн. сўм ажратилган.

    Навзандак МФЙ биносини ҳам реконструкция қилиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда бинода том ёпиш ишлари олиб борилмоқда.

     Қишлоқда 1,5 км пиёдалар йўлакчаси, 36 дона тунги ёритиш устунларини ўрнатиш, 300 туп дарахт экиш белгиланган, ҳозирги кунда 1,8 км пиёда йўлакчаси, 45 та тунги ёритгичлар ўрнатилган.

    Худди шундай бунёдкорлик ишлари Ястепа маҳалласида ҳам амалга оширилмоқда.

 Матбуот анжуманида мавзу юзасидан батафсил маълумотлар берилгач, тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди