Ғамхўрликнинг ёрқин намунаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5417-сонли Фармонига мувофиқ туманимизда истиқомад қилаётган 95 ёшли Асрор бобо Истамовга бундан бир неча кун олдин беш милион сўм пул мукофоти берилган эди.

3 май куни туман ҳокими Б.Садуллаев бошчилигида тегишли жамоат ва давлат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Асрор бобонинг хонадонига ташриф буюришиб, у кишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси қўл соати ҳамда бир милион сўм пул мукофоти тантанали топширилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди