Депутатлар диққатига!

   “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан жорий йилнинг 23 июнь куни соат 17:00 да Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз иккинчи сессияси чақирилмоқда.

    Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.

    Сессия ишида кун тартибидаги қуйидаги масалалар муҳокама этилиши режалаштирилмоқда:

  1. Давлат хизматлари агентлиги Тойлоқ туман Давлат хизматлари маркази директори З.Нуриддиновнинг туманда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 24 март куни ўтказилган видеоселектор мажлисининг 16-сонли баённомасининг 7 банди ижросини таъминлаш юзасидан туман сектор раҳбарларининг ягона онлайн тизимига маълумотларни киритилиши юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.
  3. Туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Сайпиддиновнинг “Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2021 йил II чораги учун ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.

     4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони (129-банди) ижроси юзасидан туман Тойлоқ тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Р. Ҳайдаровнинг ҳисоботи.

    5.Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси” иш режасининг 3-бандида тумандаги “Тергов изоляторлари ҳолати билан танишиш, сўроқ қилинувчилар учун яратилган шароитларни ўрганиш” юзасидан Н.Акрамованинг ҳисоботи.

     6.“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси ва “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга янги технологияларни жорий қилиш” юзасидан амалга оширалаётган  ишлар тўғрисид.

    7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6118-сонли Фармони ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси Тойлоқ туман бўлими бошлиғи Ф.Шариповнинг ахбороти.

    8. Бошқа масалалар.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди