Китоб мутолааси инсон тафаккурининг ўсишига, маънавий дунёси бойишига туртки бўлади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан "Ёш китобхон" кўрик - танловининг ўтказилаётганлиги ёшларимизнинг манавий тарбиясидаги улкан қадамлардан ҳисобланади. Ана шундай тадбирлардан бири бугун Тойлоқ туманида ўтказилди.
Маҳаллалар ўртасида “Энг яхши китобхон”, “Энг яхши китобхон маҳалла”, “Она-бола китобхон” кўрик-танлови ташкил этилди.
Танловда Равот маҳалласидан Ўғилой Йўлдошова “Энг яхши китобхон маҳалла”, Навзандак маҳалласидан Мунира Журақулова “Она-бола китобхон”, Навзандак маҳалласида Элмира Журақулова “Энг яхши китобхон” кўрик- танловларининг туман босқичидан 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ғолиблар туман ҳоеимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан тақдирланди.
Нигина РАҲМАТОВА,
туман ҳокимлиги ахборот хизмати.