“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ ИЖРОСИ ДОИМИЙ НАЗОРАТДА 


     Тойлоқ туманида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар вилоят прокурорининг ўринбосари С.Астанов ва туман сектор раҳбарлари билан биргаликда Навзандак ва Ястепа МФЙларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, маҳалла фуқаролари ва дастур ижросига масъул бўлганларга ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди. Туманда Президент қарори ижроси туман прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган ва бу борада амалий ишлар мунтазам  давом эттирилмоқда. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди