Нарх-наво барқарорлиги  - халқ розилиги

    Озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон, сифатли ва етарлилиги бугунги куннинг энг муҳим талаби ва халқ розилигининг асосий омилларидан бири. Шу сабабли бугун туман ҳокими Б.Бабоназаров  Тойлоқ деҳқон бозорида бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархини назорат қилди.  Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи савдо ходимлари билан гаплашиб, нархни асоссиз равишда оширмаслик борасида тарғибот ишларини олиб боришди. Мол гўштини 60 минг сўмдан, қўй гўштини эса 65 минг сўмдан сотиш бўйича кўрсатма берди. 

   Шунингдек, секторлар раҳбарлари бозор ҳудудидаги ошхоналарнинг санитар ҳолати, коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш борасида кўрилган чораларни ўрганишди. 

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди