Деҳқон ҳар мавсум табиат инжиқликлари билан курашади

  Бу йил об-ҳавонинг бироз ноқулай келиши, фермерларни анча ташвишга қўйди. Ёғингарчиликсиз ўтаётган бу йилги баҳор мавсуми муайян ҳудудларда сув танқислигини келтириб чиқармоқда. Баъзи фермер хўжаликларида ғалла ва бошқа экинлар унумдорлиги мўлжалдагидек эмаслиги кишини ташвишлантиради, албатта.
  Бу борадаги муаммо туман раҳбариятини ҳам ўйга толдирди. Масалани ижобий ҳал этиш, далаларга сув етказиб бериш чоралари изланмоқда. Шу мақсадда туман ҳокими Б. Бабоназаров ҳамда 3-сектор раҳбари Ш. Тоғаев Тожикистон Республикаси чегараси яқинида жойлашган Равотхўжа сув иншотига боришди. 
  Туманимиз қишлоқ хўжалиги Тожикистон тоғ тизмаларидан оқиб келувчи сувдан фойдаланади. Бироқ, бу йил қор ва ёмғирнинг кам ёғиши оқибатида бу ерда ҳам сув одатдагидан анча кам эканлиги кўзга ташланади. 
 Шундай бўлса-да, туман ҳокими Равотхўжа сув тақсимотидан Боғизоғон ариғига қуйилаётган сув ҳажмини ярим кубга кўпайтирди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди