“Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида жойлардаги муаммолар ўз ечимини топмоқда

  Юртимизнинг барча гўшаларида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом эттирилиб, аҳолининг турмуш даражасини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

    Жумладан, Президентимизнинг ҳудудларни «маҳаллабай» тизимида ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш борасидаги манзилли саъй-ҳаракатларни амалга ошириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимизнинг 1-сектор ҳудудидаги Нуроний маҳалласида ҳам бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, қишлоқнинг 1,6 км ички хўжалик йўлларига тош тўкилиб, жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

   -Мазкур тадбирни амалга оширишда 10 та самосвал, 1 та экскватор, 1 та автогредер ва каток каби техникалар жалб этилган бўлиб, куннинг иккинчи ярмига қадар ишни якунига етказамиз, -дейди туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори вазифасини бажарувчи Шавкат Умиров.

  Шунингдек, қишлоқ аҳлини қийнаб келаётган яна бир муаммо бартараф этилди. Аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида янги трансформатор ўрнатилди.  

   Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Б. Бабоназаров мазкур маҳаллада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Нигина РАҲМАТОВА, 

туман ҳокимининг матбуот котиби.  

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди