Навбатдаги сессия бўлиб ўтди

  Бугун Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг йигирма сакказинчи сессияси бўлиб ўтди.

   Сессия ишини туман кенгаши раиси Баҳодир Бабоназаров олиб борди.

    Сессияда қуйидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилди:

   1. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг Туманда коронавирус инфекциясини кириб келишининг олдини олиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш борасида кўрилаётган чоралар натижадорлиги юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.

   2.  Адлия органи раҳбарининг туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича ахборотини эшитиш.

   3.  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида киритган ахбороти

    4.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи ва йиғилишда берган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича Тойлоқ тумани сектор раҳбарларининг бир ойлик (22 апрель – 22 май) “Маҳаллабай иш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги  ИЖ РЕЖАСИни тасдиқлаш тўғрисида.

 5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарорининг 4-бандида Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмасига2  та қўшимча штат бирлигини ажратиш тўғрисида. 

   6.Бошқа масалалар.

  Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан таъкидландики, туманда  СОVID-19 инфекциясининг кейинги тўлқинида мусбат натижаси қайт этилган беморлар сони 41 нафар бўлиб,  шундан 27 нафар бемор уй шароитида даволанаяпти, 5 нафари соғломлаштирилиб,  назоратдан чиқарилган. Ҳозирда 22 нафари даволанмоқда. Шифохона шароитида 14 нафар бемор ётқизилган бўлиб, шундан 8 нафар бемор тузалиб шифохонадан чиққан ва бугунги кунда 6 нафар бемор шифохонада даволанмоқда.

   Туман адлия бўлими раҳбари Азамат Ғафоровнинг таъкидлашича ўтган уч ой мобайнида туман корхона ва ташкилотларида олиб борилган 7 та ўрганиш ва 10 та мониторинглар натижаларига кўра, 1705 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда уларга келгусида йўл қўймаслик бўйича жами 135 та таъсир чоралари киритилди.

    Хусусан, аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 31 та тақдимнома, қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида 111 та огоҳнома, маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида 23 та маъмурий таклиф, иш ҳақларини ундириш бўйича судларга жами 15 та даъво аризалари киритилиб, тумандаги давлат органлари ва ташкилотларига 12 та ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

     Сессиядаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилгач, тегишли қарорлар қабул қилинди.  

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди