Экспортёр корхоналарнинг муаммолари ўрганилди

 

  Бугунги кунда Тойлоқ туманида тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, фуқароларнинг ўз бизнес лойиҳаларини амалга оширишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Қолаверса, ислоҳотларга кўмакчи бўлаётган тадбиркорларнинг дардини эшитиш, муаммоларини ҳал қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

   Хусусан, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳудудларни мувофиқлаштириш бошқармаси бош мутахассиси Нурбек Шукуров, Республика “Миллий банк” АЖ Корпаратив алоқалар ва инвестициялар департаменти директори Феруз Яхяев, “Миллий банк” АЖ Самарқанд  филиали бошқаруви ўринбосари Маҳмаюсуф Набиев, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассси Нуриддин Нарзитошовлар тадбиркорлар ва экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашишди.

   Тойлоқ туманда жами 21 та экспортёр тадбиркорлар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси билан суҳбат ўтказилди. Ўрганишлар натижасида 4 та экспортёр корхонада 6 та муаммо мавжудлиги аниқланди. Хусусан:

  • " АГРОМИР АДАС" ҚК МЧЖ  томонидан вино маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, корхона 50% қувватда ишлаб келмоқда. Сабаби хомашё етишмайди. Корхона тўлиқ қувватда ишлаши учун эса 100 га ер майдони керак.
  • "AZIYA METAL STANDART" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган зангламас темир турбаларни тўғридан-тўғри хорижга нақд пулга сотишда ва шартномаларни жойида расмийлаштиришда муаммоси мавжуд.
  • "Дониев Сервис Стил"  масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш ва қадоқлаш корхонасига олиб борувчи ички 800 м йулини таъмирлаш билан боғлиқ муаммо мавжуд.
  • “BRO BEANS” МЧЖ ҚК томонидан  туманда янги логистик марказ ташкил этиш учун бино ва иншоатлар қуриш ишлари олиб брилмоқда. Ушбу бинога канализацияга уланиши, хамда экспортни купайтириш мақсадида Ипотика банкда 850 минг АҚШ доллари айланма маблағлар ажратилишида, Хитой халқ Республикасига мош ва ерёнғоқ маҳсулотини экспорт қилиш учун карантин рухсатномасини олишда муаммога учраган.

    Туманда мавжуд 21 та экспортёр корхоналар билан ўтказилган ўрганишлар натижасига асосан аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилди вилоят штабига тақдим этилди.

   Маълумот ўрнида: Туманда 2021-2022 йилларда умумий қиймати 1 трлн. 294 млрд. 432 млн. сўмлик, 86 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 856 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган. 

 

 

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди