Туман ҳокимининг аҳолига мурожаатномаси илиқ кутиб олинди

   Жойларда бўлиб ўтаётган  туман ҳокимининг навбатдаги мурожаатномаси бугун Ўрай-Элипок, Тараққиёт ва Галаботир маҳалла фуқаролари ўртасида ўтказилди.  Унда  туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Баҳодир Бабоназаров маҳҳалабай ишлаш тизимини ташкил этиш, ҳар бир маҳалланинг ўсиш туқталарини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ихтисослашган маҳаллаларни ташкил этиш, маҳалла драйверларини аниқлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш , “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, каби вазифалар ҳақида сўз юритди.

   Шунингдек, туманнинг саноат салоҳиятини ошириш, янги кичик саноат зоналарини, логистика марказларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида жорий йилда амалга оширилиши белгиланган вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

  Худди шундай тадбир 61-умумтаълим мактабининг фаоллар залида Ғўлба, Олмазор, Нуроний маҳалла фуқаролари учун ўтказилди.

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимининг матбуот котиби.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди