“14-январ – Ватан ҳимоячилари куни!”

Йиғилишда “14-январ – Ватан ҳимоячилари куни!” байрамини нишонлаш бўйича Ишчи гуруҳи раҳбари, Республика Маънавият ва Маърифат маркази бош мутахассиси Мусаев Мансур Турсунпўлатович, Тошкент тиббиёт Академияси маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Бобомуродов Турдиқул Акбарович, Театр ва кино актёр Миролим Қиличов, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Турсунов Фарҳод, институт ўқитувчиси Имомов Наврўзлар ҳамда тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишни Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлими раҳбари Авазов Зиядулло кириш сўзи билан очиб, сўзни Республика Маънавият ва Маърифат маркази бош мутахассиси, ишчи гуруҳ раиси Мансур Мусаевга берди.

М.Мусаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси юзасидан Республикада олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб, мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ниҳоятда замонавий қурол-аслаҳалар билан жиҳозланганлигини, айниқса ҳарбий хизматчиларга жисмоний тайёргарлик билан биргаликда маънавий-маърифий тарбия масалалари чуқур ўргатилиши, бу эса ўз навбатида ҳарбий-хизматчиларни она-Ватанга садоқат билан хизмат қилиши, том маънода “Армия-ҳаёт мактаби” эканлигини таъкидлаб ўтди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Тошкент тиббиёт Академиясининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, профессор Бобомуродов Турдиқул сўзга чиқиб, 14-январ - Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида маъруза қилди

Шу масала юзасидан Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти проректори Фарҳод Турсуновнинг маърузаси эшитилди.

Шундан сўнг, Республика Миллий театрининг актёри, истедодли киноактёр Миролим Қиличев сўзга чиқиб “Ватан ҳимоячилари куни” билан табриклаб, кино ва театрдаги ролларидан ижро этиб, йиғилиш қатнашчиларини олқишига сазовор бўлди.

Теглар (калит сўз): 
2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди