Тойлоқда Халқ таълими тизимидаги муаммолар қандай бартараф этиляпти?

   Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида туман халқ таълими тизимида ги муаммолар ва уларнинг ечими бўйича кўрилаётган чораларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Б. Бабоназаров, туман ХТБ мудири Х. Ҳожиқулов ҳамда тумандаги мактаблар директорлари, ҳокимлик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

   Тадбирда таъкидландики, 2020 йилда Инвестиция дастури асосида  Тойлоқ туманида жами 3 та мактабда 5,5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган, жумладан, 2 та реконструкция ва 1 та капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

   Тойлоқ туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича туман ҳокимлиги томонидан 2020 йилга мўлжалланган манзилли дастур шакллантирилган бўлиб, ушбу дастур асосида 4 та (11,42,44,60)  умумтаълим мактабларида иситиш тизими таъмирланган.

   Мавжуд бинолардан капитал реконструкцияга муҳтож мактаблар сони 9 та (6, 8, 12, 17, 24, 27, 34, 48, 55-сонли) бўлиб, 2020-2022 йилларга мўлжалланган ривожланиш давлат дастурларига таклифлар берилиб, манзилли рўйхати шакллантирилган.

   Мукаммалл таъмирга муҳтож мактаблар сони 6 та бўлиб, 2020-2022 йилларга мўлжалланган ривожланиш давлат дастурларига таклифлар берилиб, манзилли рўйхати шакллантирилган.

   Тумандаги 20 та мактабларда иситиш қозонлари маънан эскирган бўлиб, янгисига алмаштириш босқичма босқич манзилли дастур буйича режалаштирилган.

   Тумандаги 36 та мактабларда ошхона хизмати мавжуд эмас. Келгусида ушбу мактабларга тадбиркорларни жалб этиш орқали муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

   Умумтаълим мактабларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида  107 000.5 минг сўм маблағ ҳисобига 6500 га яқин бадиий китоблар, 345 000.4 минг сўм маблағ ҳисобига 628 тўплам ўқувчи парталари тарқатилган, 14 та умумтаълим мактабларига 15 тўпламда, 244 дона замонавий компьютерлар етказиб берилди.

     Матбуот анжуманида тизимдаги барча муаммо ва камчиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

     Тадбир сўнгида оммавий ахборот воситалари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

 

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимининг матбуот котиби.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди