Тойлоқда аёлларнинг ижтимоий муаммолари қандай бартараф этиляпти?

   Бугун туман ҳокимлигида “Аёлларнинг ижтимоий муаммолари ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокими Б. Бабоназаров, тумна ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари М. Қуватова, маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

  Тадбирда аввалида туман ҳокими Б. Бабоназаров сўзга чиқиб, туманда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар, хусусан, хотин-қизларга қаратилаётга эътибор ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан Мартаба қуватова маъруза қилди.

   Унда таъкидландики, Тойлоқ туманида 50 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, 114 та қишлоқлар кесимида ўтказилган дастлабки ўрганишлар натижасида жами 44598 та 30 ёшдан юқори бўлган аёллардан 40436 нафари базага киритилди ва улардан 3819 нафарининг муаммолари аниқланди.

   Бугунги кунда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга ажратилган жами 468 млн 195 минг сўм моддий ёрдам ажратилган.  Шунингдек 1047 нафар ишсиз хотин-қизларнинг 352 нафари иш билан таъминланди. 162 нафар хотин-қизларга тиббий кўмак, 15 нафарига эса ҳуқуқий ёрдам ҳамда 14 нафарига психологик маслаҳатлар берилди. Шунингдек, 50 нафар ишсиз хотин-қизларга тикувчилик машинкалари берилди.

  Қолаверса, дафтарга киритилган 200 нафар хотин-қизлар бепул Бухоро бўйлаб  саёҳатга олиб борилди ва уларнинг ҳар бирига 490 минг сўмдан пул маблағлари берилди. Кредит олиш истагини билдирган 8 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

  Тадбир сўнггида иштирокчилар  ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Нигина РАҲМАТОВА,

туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди