Тойлоқда илк бор киберспортчилар ўртасида мусобақа ўтказилмоқда

   Ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусининг учинчиси - аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш мақсадида туманимиздаги рақамли технологиялар ўқув марказида «Kibersport» йўналишида мусобақа ташкил этилди. Унда мактаб ўқувчилари, ҳаваскор киберспортчилар иштирок этиш ва туман ҳокимининг совринига эга бўлиш учун йиғилишди.

Тойлоқ туман ҳокимлиги ташаббуси билан илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиев, туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари А. Суюнбоев ҳамда  туман прокуратураси ходими Ш. Ҳақбердиевлар иштирок этишди.

   -Сўнгги йилларда киберспорт (компьютер ўйинлари) жаҳон миқёсида оммалашиб бормоқда. 2018 йилда киберспорт расмий спорт турлари реестрида юзинчи спорт тури сифатида тан олинди, ҳозирда уни Олимпия ўйинларига ҳам киритиш ҳаракатлари бошланган. Ўзбекистонда ҳам секин-аста киберспортчилар шаклланиб бормоқда, -дейди ўз нутқида Ж. Ҳақбердиев.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди