Халқ билан мулоқот

   Кейинги йилларда шаҳар ва туманлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳолини замонавий ва шинам уй-жойлар билан таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ишларига катта эътибор қаратилиб, замон талабларига мос қатор турар жой бинолари, маъмурий ва маданий-маиший бинолар, таълим, спорт ва тиббиёт муассасалари, янги истироҳат боғлари ва хиёбонлар бунёд этилмоқда.

    Туманимизнинг Чароғбон маҳалласида қад кўтарган 4 та 4 қаватли, 96 та хонадондан иборат аҳоли турар-жойлари ҳам ана шулар жумласига киради. Мазкур кўп-қаватли бинони тоза-озода сақлаш, ободонлаштириш ишларини ҳамжиҳатликда бажариш, ҳушёрлик ва эътиборни йўқотмаслик, қолаверса, коммунал ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаш каби масалалар юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

    Бугун “Тойлоқ коммунал ширкат” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати томонидан ташкил этилган навбатдаги тадбирда Тойлоқ туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими  бошлиғи Қ. Ражабов, Чароғбон МФЙ раиси М. Аминова, ИИБ, прокуратура, миллий гвардия ва банк ходимлари иштирок этишди. Шунингдек, тадбир давомида фуқароларининг мурожаатлари, таклиф ва фикрлари тингланди.  

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди