Сайёр қабулда 50 дан ортиқ мурожаатларга ечим изланди

   Бугун  29-сон мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимининг фуқарорлар учун навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.  Унда туман ҳокими Б. Бабоназаров, Халқ қабулхонаси мудири Қ. Исмоилов, туман секторлари раҳбарлари ҳамда идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

    Қабулда фуқароларнинг уй-жой, иш билан таъминлаш, моддий ва тиббий ёрдам, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш ва бошқа масалалар бўйича 50 дан ортиқ мурожаатлари тингланди.

   -Мен яқинда ментал арифметика бўйича ўқиб, сертификат олдим, - дейди узунқишлоқлик Фаррух Йўлдошев. - Туман марказидан ментал арифметика бўйича ўқув марказини очмоқчиман. Шу сабабли бугунги сайёр қабулда туман ҳокимидан ўқув маркази учун жой беришларини сўраб мурожаат қилдим. Туман ҳокими Б. Бабоназаров бу таклифдан хурсанд бўлиб, мени қўллаб-қувватлади ва икки-учта жойларни таклиф қилди. Ҳозир бориб жойларни кўриб, маъқулини танлайман. Худо хоҳласа, келажак авлод таълим оладиган, фойдали ўқув марказини ташкил этаман.

    Сайёр қабул давомида шу каби масалалар жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди