Тойлоқда янги қиёфадаги маданият маркази бунёд этилмоқда

    Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш, миллий маданий ва маънавий меросни сақлаш ҳамда кўпайтириш, халқимизни миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши намуналари билан таништириш, моддий-техник базани яхшилаш ва халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори мамлакатимизда халқимизнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, маданият ва санъат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ушбу Қарорнинг 4-иловасига асосан туманимизнинг Шопўлот маҳалласида жойлашган эски маданият маркази биноси капитал таъмирланмоқда.

     Мазкур бино 1985 йилда қурилган. Таъмирлаш ишлари учун 2 млрд. 800 минг сўм маблағ ажратилган бўлиб, айни дамда бинони пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.  

 Туман маданият марказининг янқи қиёфадаги биноси Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди