Вазир найманликларнинг тумуш шароитини ўрганди

   

   Бугун Ӯзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳматжон Маматов, вилоят сектори раҳбари А. Инагамов туманимиздаги “Найман” маҳаласида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Хусусан, тадбир доирасида таъмирланаётган маҳалла маркази биноси, Дарғом канали устида қурилаётган кўприк ҳамда маҳалла қабристонидаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Маҳалла маркази ҳудудидаги бўш ерларга дам олиш масканлари барпо этиш борасида ўз тавсияларини берди.

   Шунингдек, вазир аҳолининг яшаш тарзи ва муаммоларини ўрганиш мақсадида, хонадонларга кириб, фуқаролар билан мулоқотда бўлди. Уларга оилавий тадбиркорлик, паррандачилик, томорқачилик, парникчилик билан шуғулланиб, оила даромадини ошириш мумкинлиги ҳақида таклиф билдирди.  

   Аҳолини қийнаётган муаммоларни ӯрганиб, уларни ечишда вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда мутасаддиларга топшириқлар берди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди