Туманда “Нуронийлар маскани” қуриб фойдаланишга топширилди

Тадбирда туман ҳокими Б.Садуллаев, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Х.Нормуродов, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуроний отахон ва онахонлар иштирок этишди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4906-сонли “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, туман марказида “Нуронийлар маскани” қуриб фойдаланишга топширилиши нуроний отахон ва онахонларни бехад қувонтирганлигини маълум қилишди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди