Ватан ободлиги остонадан бошланади

    Маҳалла ўз уйимиз, муқаддас масканимиз, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, тинчлигини, осойишталигини таъминлаш маҳаллада яшовчи ҳар бир фуқаронинг асосий вазифасига киради. Чунки ватан ана шу муқаддас остонадан, яъни маҳалладан бошланади.

   Туманимизнинг Найман маҳалласида хайрли ташаббус билан бошланган лойиҳа асосида ҳар куни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Унда қишлоқ аҳли ҳамжиҳатликда, бир-бирларига кўмаклашган ҳолда уй-жойларини таъмирлаш, дарахт буташ, оқлаш, ҳовлию кўчаларни тозалаш, томорқа маданиятига эътибор қаратиш каби юмушларни бажаришмоқда. Зеро, саришта бор жойда фаришта бўлади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди