Ватан ободлиги остонадан бошланади

 

  Ватан ободлиги маҳалладан бошланса, маҳалла ободлиги остонадан бошланади, дейишади. Дарҳақиқат, ўз уйини, қолаверса, маҳалласини севган, унинг саранжом-саришталигига бефарқ бўлмаган кишини чин маънода ватанпарвар дейишга ҳақлимиз. Айниқса, баҳор фасли ўз тароватини кўз-кўз қилиб, табиат уйғонаётган паллада хонадон эгалари ўз уйларини, кўча-ю ён-атрофларини тозалаш, айниқса, хотин-қизлар тандир-у ўчоқ бошини саранжомлаш, оқлаш каби юмушларга алоҳида эътибор қаратишади. 

   Бугун туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Мартаба Қуватова Найман маҳалласидаги хонадонларга кириб, уй бекалари билан учрашди. Уларнинг рўзғор тутиши, ҳовли-жойларни озода сақлаш, санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш, фарзандларининг саломатлигига эътиборли бўлиш, оилавий даромадни ошириш учун касаначилик, томорқачилик билан шуғулланиш каби мавзуларда суҳбат ўтказди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди