Азиза вилоят чемпионатида ғолиб бўлди

  Сир эмаски, юртимизда ёшлар спорти, хусусан, хотин-қизлар спортига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар ўртасида турли миқёсда ташкил қилинаётган спорт мусобақалари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
   Куни кеча Самарқанд шаҳрида хотин-қизлар ўртасида спортнинг эркин кураш тури бўйича бўлиб ўтган вилоят чемпионати ҳам шу мақсадга қаратилди. Мусобақада республикамизнинг 9 та вилоятидан 200 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди. 
   Мазкур чемпионатда Тойлоқ олимпия захиралари коллежининг бир гуруҳ спортчи қизлари ҳам фаол иштирок этишди. Қувонарли томони шундаки беллашувда спортчимиз 57 кг вазнда Азиза Аҳмедова ғолибликни қўлга киритган бўлса, 53 кг вазнда Зулайҳо Аҳмедова 3-ўринни эгаллади.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди