Пайшанба — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш куни

   Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Тойлоқ тумани ҳудудида кўплаб профилактик тадбирлар ўтказииб келинмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари ва корхона-ташкилотларда учрашувлар уюштирилиб, ўқувчи-ёшлар ва аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Айниқса, жиноятчиликка мойиллиги бор оилалар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилган.

   Туман ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ҳамда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар натижасида ўтган 2020 йилда тумандаги 50 маҳалла фуқаролар йиғинларидан 38 тасида жиноят содир этилмади. Шунингдек, иккита маҳаллада жиноят содир этиш ҳолатлари сезиларли даражада камайтиришга эришилди. Носоғлом ҳаёт тарзи  кечирувчи 1651 та оила ўрганилиб, 375 нафар спиртли ичимликларга рўжу қўйганлар ҳатловдан ўтказилди. Уларнинг 146 нафари наркология диспансерига жойлаштирилди. Иш ва яшаш жойи аниқ бўлмаган 3 нафар фуқаролар реаблитация марказига жойлаштирилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож 198 нафар шахслар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат жараёнида 10 та муаммо аниқланди ва улар бартараф этилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди