Мактаблардаги иситиш тизими созланди

   Яқинда "ZO'R" TV телеканалининг “Bu kun” информацион дастури орқали Тойлоқ туманидаги 18, 37, 52 ва 57-сонли умумтаълим мактабларида совуқ хоналарда дарс машғулотлари ўтилаётгани, иситиш тизими яхши ишламаслиги, мактаблар учун ажратилган кўмирнинг сифатсизлиги, иситиш тизими газга мослаштирилган мактабларда ҳам синф хоналари совуқ эканлиги танқид қилинган эди.

    Мазкур мактабларда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, муаммолар бартараф этилди.  

   Жумладан, таббий газга мослашган 18 ва 57-умумтаълим мактабларининг иситиш қозонлари қайта таъмирланди. Айни дамда иситиш қозонлари соз ҳолатда ишламоқда.  37 ва 52-умумтаълим мактабларнинг кўмирга мослаштирилган иситиш тизими қайта кўриб чиқилиб, нуқсонлари бартараф этилди ҳамда мактаблар сифатли кўмир билан таъминланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди