Уюшмаган ёшларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

   Тойлоқ туманида ёшлар муаммосини аниқлаш ва уларни ижобий кўриб чиқиш борасида тизимли ишлар амалга оширмоқда. Жумладан, бугун 31 умумтаълим мактабида ўтказилган учрашувдан ҳам айни шу мақсад кўзланган.
   Учрашувда туман ҳокими Баҳодир Бабоназаров иштирок этиб, уюшмаган ёшларнинг мурожаатларини тинглади ва шу ернинг ўзида муҳокама қилинди.    Уларни ҳал этиш учун зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

    Сайёр қабулда-сектор ҳудудидаги  маҳаллаларда яшовчи ёшлар  ўз мурожаатлари билан иштирок этди.
Учрашув якунига кўра жами: 5 нафар ёшлар томонидан 8 та масала юзасидан билдирилган мурожаатлар қабул қилиниб, тегишлилиги бўйича соҳа раҳбариятига топшириқлар берилди ва чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
   Бу каби учрашувлар давомли равишда ташкил этилиб борилади.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди