Сессияда туман ҳокими аҳолига мурожаат йўллади

   Бугун туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари 18-сессияси бўлиб ўтди.

    Унда Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бабоназаровнинг кенг жамоатчиликка 2020 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган илк Мурожаатномаси тақдим этилди.

   Сессияда халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши депутатлари, туман тизимидаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Шунингдек, сессия иши ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри намойиш этилди.

   Сессия давомида 2020 йилда ҳудудда амалга оширилган асосий ишлар ҳақида батафсил ахборот берилиб, 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида ҳам атрофлича маълумот тақдим этилди.

     Таъкидландики, пандемия шароитида бўлса ҳам туманда саноат ишлаб чиқариш ҳажми жорий йил 6 ой якунида ўтган йилга нисбатан 4,0 фоизга, 9 ой якуни билан 8,1 фоизга ўсди.

    Саноат ишлаб чиқариш =ажми 2019 йил якуни билан 1,1 трлн. сўмни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 5,6 млн сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йил якуни билан 1,2 трлн. сўмга (ўтган йилнинг мос даврига 102,1 фоизга кўп) ва аҳоли жон бошига 6,2 млн сўмга етказишни, шунингдек, 2021 йил 1 ярим йилликда 619,7 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришни ёки ўтган йилнинг мос даврига 111,5 фоизга ошириш режалаштирилган.

   Туманда фермер ва қишлоқ хўжалик корхоналарининг 7941  гектар асосий очиқ майдонларининг  5075  гектарида бошоқли дон (5075 га ғалла 63,9%), 1330 гектарида сабзавот (16,7 %), 267 гектарида картошка (3,4 %), 70 гектар соя (0,9 %), 1190 гектарида озуқа экинлари (15 %) экилди.

   Бундан ташқари, 2020 йил ғалладан бўшаган майдонларга 5024 гектар такрорий экинлар экилган. 1841 гектарига картошка, 589 гектарига сабзавот, 1070 гектари дуккакли ва  1524 гектарига озуқа экинлар экилди.

   Жорий йилда тумандаги барча тоифадаги хўжаликлари томонидан жами 550,4 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди. Жумладан 34,3 минг тонна бошоқли дон, 95,2 минг тонна картошка, 7,1 минг тонна полиз, 160.3 минг тонна сабзавот, 28,2 минг тонна мева, 78,5 минг тонна узум, 35,9 минг тонна гўшт, 110.3 минг тонна сут, 1,5 тонна жун, 146 тонна пилла ва 71,6 млн дона тухум ишлаб чиқарилган.

  Бугунги кунда  жами 4045 тонна ёки ўрнатилган режага нисбатан 244 тоннага кўп ёки 106 фоизга асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси яратилди. Жумладан, 2006 тонна картошка (100%), 850 тонна сабзи (143%), 901 тонна пиёз (106%), 289 тонна гуруч (82%) маҳсулотларини ташкил этади.

  Мурожаатномада келтирилган ҳисоботлар, келгуси йил режалари депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар ўртага ташланди, келгуси режаларга қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар билдирилди.

   Сессияда туман ҳокимининг мурожаатномаси депутатлар томонидан маъқулланди. Шунинг билан Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишини якунлади.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди