Янгиликлар

Кам таъминланган оилаларга бепул кўчат етказиб берилмоқда

     Бугун юртимизда кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни босқичма-босқич тугатиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар доирасида туманимизда  кам таъминланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож оилаларнинг томорқадан самарали фойдаланиб, даромадларини оширишларига кўмаклашиш мақсадида туман бюджети маблағлари ҳисобидан полиз ва сабзавот кўчатлари етказиб берилмоқда. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди