Янгиликлар

Тойлоқ туманида эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан моддий ёрдам берилмоқда

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан Тойлоқ туманидаги “Темир дафтар”га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам пуллари берилмоқда. Бугун тумандаги 1481 та кам таъминланган оиланинг ҳар бир аъзоси (жами 6622 нафар) га 220 минг сўмдан нақд пуллар тарқатилди. 

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити байрами арафасида ҳам 368 та оилага бир миллион сўмдан пул маблағлари тарқатилган эди. 
 

Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмасига сунъий нафас олиш мосламаси совға қилинди

    Аралаш жанг санъати ассоциацияси томонидан берилган ушбу туҳфа шифокорларни беҳад қувонтирди. Сунъий нафас олиш мосламаси билан бирга коронавирус инфекциясига қарши ишлатиладиган дори-дармон воситаларини ассоциация ходими, тойлоқлик спортчи Зафар Салимов топширди. 
   Совғаларни қабул қилиб олган туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари вазифасини бажарувчи А. Мусурмонов ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди. 

Дорихоналардаги нарх-наво депутат диққат марказида

     Карантин вақтида ўрнатилган тартиблар туманимизда ҳам барча масъул ташкилотлар томонидан назоратга олинган ҳолда олиб борилмоқда.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди