Ёшлар “Заковат”да билимларини синашди
22.06.2021 - 12:50Маълумки, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан июнь ойи “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинган эди ва ана шу ойлик доирасида туманимизда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар қалбида она Ватанга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.