Янгиликлар

МАКТАБЛАРДА  ТАРҒИБОТ  ТАДБИРЛАРИ

  Тойлоқ туман ИИБ ЖХХ ҲПБ  Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог Ф. Суръатов  44-39-умумтаълим мактабларида “Давомат” ва “Тиғ” тадбирларини ўтказди. Бунда мактаб масъуллари, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида  турли иллатларнинг оқибатлари батафсил тушунтирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир профилактик тарғиботлар олиб борилди. Шунингдек, фирибгарлик, ўғирлик ва кибержиноятчилик қурбонига айланиб қолмаслик йўллари тушунтирилди.

Учиничи ренессанс - маърифатли жамият сари

   Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлатириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиев иштирок этди ва ОАВ вакилларига “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият консепцияси” доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Нуроний маҳалласида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

  Учрашувда туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Алишер Суюнбоев, тумандаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалланинг уюшмаган ёшлари иштирок этишди.
  Учрашувда ёшлардан ишга жойлаштириш, контракт пули, кредит каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
   Учрашув давомида аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди