Дўстлик маҳалласида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
02.02.2023 - 18:33 Унда иштирок этган Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров маҳалланинг уюшмаган ёшлари билан очиқ ва самимий мулоқотга қилди. Уларнинг муаммоларини тинглаб, ҳал этиш чораларини излади, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади.
Тадбир давомида ёшлардан, аукцион орқали ер олиш тартиби, маҳаллада воркаут майдончасини қуриш, электр энергияси каби масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижрога йўналтирилди.