Янгиликлар

Собиқ ҳоким хотирасига бағишланди

   Умр бўйи эл хизматда бўлган, халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилган инсонларнинг хотираси ўлмайди, қалбларда мангу яшайди.  1956-2005 йилларда яшаган халқпарвар ва фидоий инсон Жамшид Ашуровнинг ёрқин хотираси ҳақида ҳам ушбу фикрларни айтиш мумкин.
   Қатор йиллар турли давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган Жамшид Ашуров  2000-2005  йилларда туман ҳокими бўлиб фаолият юритди. 

Тойлоқда 20 нафар жуфтликларга оила қуриш гувоҳномаси берилди

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси доирасида Тойлоқ туман Оила ва хотин-қизлар бўлимида “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” ўқув дарси бўлиб ўтди.
– Ўқув семинарда ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза берган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган никоҳланувчи фуқаролар ўқитилади.

Хўжаюз маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

  Аҳоли муаммоларини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш мақсадида ўтказилган учрашувда  туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров, туман прокурори А.Сайпиддинов, туман ИИБ бошлиғи Шерзод Тоғаев,  туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди. 
   Қабулда фуқаролардан электр энергияси, йўл, бандлик, бола учун нафақа пули тайинлаш, моддий ва тиббий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди