Собиқ ҳоким хотирасига бағишланди

   Умр бўйи эл хизматда бўлган, халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилган инсонларнинг хотираси ўлмайди, қалбларда мангу яшайди.  1956-2005 йилларда яшаган халқпарвар ва фидоий инсон Жамшид Ашуровнинг ёрқин хотираси ҳақида ҳам ушбу фикрларни айтиш мумкин.
   Қатор йиллар турли давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган Жамшид Ашуров  2000-2005  йилларда туман ҳокими бўлиб фаолият юритди. 

    14-15 май кунлари тумандаги 4-умумтаълим мактабида ушбу фидойи инсон хотирасига бағишлаб, футбол бўйича хотира турнири ташкил қилинди.  Унинг очилиш маросимида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман спортни ривожлантириш бўлими, туман ХТБ мутасаддилари иштирок этиб, Ж.Ашуровни хотирлашди. 
    Шундан сўнг мусобоқага старт берилди. Унда тумандаги маҳаллалардан 16 та жамоа беллашди. Ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди