Хўжаюз маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

  Аҳоли муаммоларини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш мақсадида ўтказилган учрашувда  туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров, туман прокурори А.Сайпиддинов, туман ИИБ бошлиғи Шерзод Тоғаев,  туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди. 
   Қабулда фуқаролардан электр энергияси, йўл, бандлик, бола учун нафақа пули тайинлаш, моддий ва тиббий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 
    Қабул давомида айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. 
   Вақт талаб этиладиган мурожаатлар ўрганилиб, қонуний ечим топиш мақсадида мутасаддиларга бириктирилди.

 Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди