Янгиликлар

Сайлов демократия кўзгуси

    Хабарингиз бор, айни кунларда мамлакатимизда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислигига сайловлар ташкил қилинмоқда. Ушбу муҳим сиёсий жараён "Нурафшон" маҳалласида ҳам намунали тарзда уюшқоқлик билан ташкил қилинди. Ҳудудда 4429 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улардан 2305 нафари сайлаш ҳуқуқига эга.  277 нафар аҳолининг ишончли вакиллари иштирок этган сайлов маҳалладаги 4-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. 

Osiyo kubogi ishtirokchilari kutib olindi

   13-15 may kunlari  Qozog'istonning Almati shahridagi Baluan Sholak nomli sport saroyi mezbonlik qilgan Dzyu-do kurashi bo'yicha yoshlar o'rtasida Osiyo kubogi bo'lib o'tdi. Ushbu nufuzli musoboqada 
     AQSH, Qirg'iziston, Turkmaniston, . Tojikiston, O‘zbekiston hamda Qozog'iston Respublikalaridan 400 ga yaqin sportchilar ishtirok etishdi. 
   O'zbekiston terma jamoasi tarkibida Toyloq olimpiya va paralimpiya zaxiralari kollejining 2 nafar sportchilari ishtirok etishib shohsupadan joy oldi. 

Тойлоқда «Диққат, пиёда!» махсус рейд тадбири ўтказилди

  Тойлоқ туман ИИБда ЙҲХБ  ХПБ ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари ўртасида кечки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.  Унда ҳудудларда йўл транспорт ҳодисасининг олдини олиш мақсадида “Диққат, пиёда!” махсус рейд тадбирини ўтказиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, кўнгилочар ҳамда жамоат жойларини назорат қилиш, хизмат давомида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, шахсий хавфизликни таъминлаган ҳолда фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилиб, хизматга чиқарилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди