Сайлов демократия кўзгуси

    Хабарингиз бор, айни кунларда мамлакатимизда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислигига сайловлар ташкил қилинмоқда. Ушбу муҳим сиёсий жараён "Нурафшон" маҳалласида ҳам намунали тарзда уюшқоқлик билан ташкил қилинди. Ҳудудда 4429 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улардан 2305 нафари сайлаш ҳуқуқига эга.  277 нафар аҳолининг ишончли вакиллари иштирок этган сайлов маҳалладаги 4-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. 
    "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғини раислигига номзодлари қўйилган Ўткир Турсунов ҳамда Жўрабек Тайлоқовлар аҳоли вакилларини сайловолди дастурлари билан таништиришди.

  Шундан сўнг овоз бериш жараёни бошланди. Унда 63 фоиз  овоз тўплаб Ўткир Турсунов "Нурафшон" маҳалла фуқаролар йиғини раислигига  сайланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди