Таъзим ва эҳтиром сизга, устозлар!
Ҳозирда юртимиз бўйлаб "1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Устоз ва мураббийларга алоҳида эҳтиром кўрсатилмоқда. Устозни отадан улуғ деб билган халқимиз ушбу кунда маърифат йўлбошчиларига ўзгача эҳтиром ила муносабатда бўлмоқдалар.
Ана шундай эзгу тадбирлар Тойлоқ туманида ҳам кенг қулоч ёйди. Бугун Тойлоқ туман ҳокими бошчилигидаги гуруҳ ўндан ортиқ меҳнат фахрийларининг хонадонларида бўлиб, уларни байрам билан қутлашди.