Таълим фахрийси эъзозланди

Image_tadbir: 

   Устозларни ота-онадек қадрлаб, ҳурмат кўрсатиш, ўгитларига қулоқ тутиб, уларнинг ҳолидан хабар олиш каби халқимизга хос бўлган эзгу қадриятларимиз байрамлар арафасида кенг қулоч ёзади.
  "1 октябр-Ўқитувчи ва мураббийлар кун" муносабати билан Тойлоқ туман ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда секторлар раҳбарлари меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олишди. Узоқ йиллар Халқ таълими соҳасида самарали меҳнат қилиб, ҳозирда қарилик гаштини сураётган "Ўзбекистон Республикаси Халқ ўқитувчиси" Мамат Алиевнинг хонадонига ташриф буюрган раҳбарлар устозни байрам билан қутлаб, эзгу тилакларни билдиришди.

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM