Олмазорда сайёр қабул
Олмазор маҳалласида туман ҳокимининг кўчма сайёр қабули бўлиб ўтди. Туман ҳокими Б.Бобоназаров, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тойлоқ туман Халқ қабулхонаси мудири У.Муродов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қувватова, туман ИИБ бошлиғи М.Шермуҳаммедов, туман халқ таълими бўлими мудири З.Салахова, туман мактабгача таълим бўлими мудири М.Мирвафоева ҳамда қатор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этган тадбирда фуқаролар мурожаатлари эшитилиб, аксарияти жойида ҳал этилди.