Янгиликлар

Туманда “Прокурор кубоги” спорт мусобоқаси бўлиб ўтди.

8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан вояга етмаганлар ишлари бўйича туман Идоралараро комиссиясининг ташаббусига асосан тумандаги Педагогика коллежида 2018 йилнинг 6-7 март кунлари спортнинг “Волейбол” тури бўйча “Прокурор кубоги” бўлиб ўтди.

 

Ушбу спрот мусобақасида тумандаги 7 та касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар иштирок этишди.

Аёл борки - олам мунаввар!

8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан туманда байрам дастури ташкил этилди.

Тадбирда турли соҳаларда фаол меҳнат қилаётган хотин-қизлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, хотин-қизларни 8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан табрик сўзини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг туман Маданият ишлари бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури қўйиб берилди.

Мозийга саёҳат

Туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими томонидан 2018 йилнинг 14 март куни тумандаги умумтаълим мактабларида таълим олаётган 40 нафар ўқувчиларни Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

 

Саёҳат давомида Самарқанд шаҳридаги тарихий-меъморий обидаларга жумладан Регистон, Гўри Амир, Шоҳи-Зинда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хайкали ва қабрлари зиёрат қилинди.

Саёҳат ўқувчиларда катта тааъссуротлар ўйғотиб, уларни Она-ватанга меҳр-муҳаббат ва сақдоқт руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди