Навбатдаги сессия чақирилмоқда

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг 30-сессияси 2021 йилнинг 20 май куни соат 15-00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилмоқда.

    Сессия ишида кун тартибидаги қуйидаги масалалар муҳокама этилиши режалаштирилмоқда:

  1. Ёшлар ишлари агентлиги ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан ахборотини эшитиш.
  2.  Туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарининг инвестицияларни жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш ишлари бўйича ҳисоботини Кенгаш сессиясида эшитиш.
  3.  Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг “2021 йилда Тойлоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
    ПҚ-5048-сонли қарори асосида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тўғрисида” ҳисоботи ҳақида.
  4. Туман Халқ таълими бўлими бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия
    ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
    ПФ-6108-сон фармони ижроси юзасидан Тойлоқ туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги хисоботи.
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги
    ПФ-6079-сон Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Тойлоқ туман худудий бўлими бошлиғи О.Мутавалиевнинг ҳисоботи.
  6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги
    ПҚ-3981-сонли “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси ҳамда туманда паст ҳамда ўрта кучланишли электр тармоқлари ва
    трансформаторни босқичма-босқич янгилаш бўйича 2021 йил I-чорагида бажарилган ишлар тўғрисида туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи С.Шукуровнинг  ҳисоботи.
  7. Ўзбекистан Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси “Ёшларни  қўллаб-қувватлаш ва ахоли саломатлигини мустахкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини амалга ошириш бўйича ЙЎЛ ХАРИТАСИда белгиланган вазифалаар ижроси тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиевнинг хисоботи.
  8. Тайлоқ туманида ҳудуднинг барча кўрсаткичларини (қониқарсиз ҳудуддан ўрта ҳудудга) ошириб бажаришга қаратилган амалий
    чора-тадбирлар ДАСТУРИни тасдиқлаш тўғрисида.
  9. Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
    28 апрелдаги “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-5094-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳақида.
  10.  Бошқа масалалар.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди