САВОБГА ЙЎҒРИЛГАН ҲАРАКАТ ТОЙЛОҚДА ҚУЛОЧ ЁЙМОҚДА
28.04.2020 - 14:26Президентимиз: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз бирлигини, унинг беқиёс қудратини ёрқин намоён этиб, янги тарихимиз саҳифаларидан мустаҳкам ўрин олади, деб ишонаман”, дея таъкидлаган эдилар. Дарҳақиқат, бугун Тойлоқ туманида ҳам бу ҳаракатни қизғин қўллаб-қувватлаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.