Эҳтиёжманд оилалар раҳбарлар эътиборида
21.12.2020 - 10:42 Қўни-қўшнилар, беморлар ҳолидан хабар олиш азалдан халқимизга хос қадриятлардан саналади. Айниқса, байрам арафасида кам таъминланган оилалар, кексалар, ишсизлар, ногиронлиги бўлган шахсларга кўмаклашиш раҳбарлар диққат марказида.
Саховатпеша халқимиз томонидан меҳр-оқибатни ўзида мужассам этган ана шундай тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, бугун Тойлоқ туманидаги “Темир дафтар”га киритилган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга туман ҳокимлиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари берилди.