Тойлоқда фермерларнинг даромадини ошириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
21.06.2022 - 16:02Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, деҳқон ва фермерларнинг даромадини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, ризқ-рўз бунёдкорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларга куч-ғайрат бағишлайди, дастурхонларимиз ноз-неъматга тўлади.